Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Тадбиркорларнинг 50 фоизи норасмий фаолият юритади
Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган Президент тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапирди.
«Тадбиркорлар ҳалигача давлат идораларига ишонмаяпти. Икки ўртада изчил муносабатлар йўлга қўйилгани йўқ.
Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида тадбиркорларнинг 50 фоизи норасмий равишда, «қора бозор»да юрибди. Қачон тартибга солинади бу?», — дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026