13:17 / 23.06.2019
9890

Бабаян бошлиқ «Локомотив» мураббийлар штаби таркиби тасдиқланди

Фото: Tribuna.uz

«Локомотив»да бош мураббий Самвел Бабаян раҳбарлигида ишлайдиган мураббийлар штаби таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.

Унга кўра, Бабаян қуйидаги ассистентлар кўмагида фаолият юритади: 

Александар Галич (Сербия) – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Григорий Колосовский – бош мураббий ёрдамчиси
Антон Мейранов – дарвозабонлар бўйича мураббий
Виктор Жалилов – селекционер мураббий
Фаҳриддин Исамуҳамедов – жамоа маъмури (администратор)

Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар»ни бир йил бошқарган Андрей Фёдоров истеъфоси ва унинг ўрнига ҳозиргача клубда маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган Самвел Бабаяннинг тайинлангани кеча, 22 июнь куни маълум бўлган эди.

«Локомотив» душанба куни янги бош мураббий билан матбуот анжумани ўтказади.

Top