«Ўзбекинвест» раисига янги ўринбосар тайинланди
Рустам Бахтиёрович Холиқов «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси директорлар Кенгашининг 2019 йил 20 июндаги йиғилиши баёнига мувофиқ «Ўзбекинвест» ЭИМСК бош директорининг экспорт олди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати хабар бермоқда.
Рустам Холиқов бунга қадар «Халқ суғурта» суғурта компанияси Бош директори лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ёзида бош вазирнинг собиқ ўринбосари Рустам Азимов «Ўзбекинвест»га раҳбар этиб тайинланганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги 4337-сонли «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ компания тузилмасида бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилган эди.
Бош директорнинг биринчи ўринбосари хизмат вазифаси экспортни суғурталаш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича компания фаолиятини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024
“Ўзбекинвест” компаниясидан акция: “Ўзбекинвест” суғурта маҳсулотларини онлайн расмийлаштиринг ва 20% кешбэкка эга бўлинг
09:59 / 28.06.2024
"Ўзбекинвест" суғурта компанияси ва Chartered Insurance Institute (Лондон) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
09:45 / 12.06.2024