Жаҳон | 16:31 / 27.06.2019
16409
1 дақиқада ўқилади

Россияда дунёдаги биринчи сузувчи АЭСдан фойдаланишга рухсат берилди

Фото: Росэнергоатом

Ростехнадзор дунёдаги биринчи сузувчи энергетика блокидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда «Росэнергоатом» («Росатом» таркибига киради) хабар берди.

«Росэнергоатом» бош директори Андрей Петровнинг маълум қилишича. Сузувчи энергоблокдан 2019 йил охирида фойдаланиш бошланади.

Хабарда айтилишича, «Академик Ломоносов» сузувчи энергоблоки сузувчи атом иссиқлик электростанцияси таркибида Узоқ Шимол ва Узоқ Шарқда жойлашган корхоналар, шаҳарлар ва нефть платформаларини энергия билан таъминлаш мақсадида яратилган. Қайд этилишича, мазкур лойиҳа устида «Росатом»нинг юзлаб корхоналари иш олиб борган.

«Академик Ломоносов» қурилиши 2007 йилда бошланган. Сузувчи АЭС келгусида Чукоткадаги бир нечта иссиқлик электростанциялари ўрнини эгаллайди. Унинг лойиҳавий қуввати 70 МВтга тенг.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид