“Ангрен” умумқўшин тоғ полигонида синов йиғин машғулотлари ўтказилди
Жорий йилнинг 27 июнь куни Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ҳарбий хизматчилари иштирокида “Ангрен” умумқўшин тоғ полигонида ахлоқий ва руҳий таъминотидан тадқиқот – синов йиғин машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.
Ўқув йиғин машғулотларини ўтказишдан кўзланган мақсад – қўшинлар махсус ҳаракатлари давомида ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштириш, руҳий таъсирлар остида шахсий таркибни жанговар вазифалар бажаришини тадқиқ қилиш, кузатилган хато ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, йиғин самарадорлигини ошириш.
Машғулот икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари ҳарбий хизматчилари турли ўқув нуқталарида ахлоқий-руҳий таъминотни ташкиллаштиришга оид назарий билимларини янада кенгайтириш имконига эга бўлишди.
Иккинчи босқичда йиғин иштирокчилари жанговар отиш майдонига ҳаракатланиш давомида пистирмага дуч келади. Ушбу ўқув нуқтасида шахсий таркибнинг тўсатдан юзага келадиган вазиятда ўзини тутишлари атрофлича таҳлил қилинди.
Умумий машғулотлар якунланганидан сўнг, батальон шахсий таркибига концерт дастури намойиш этилди ва маъданий ҳордиқ ташкиллаштирилди. Бу эса қатнашчиларга юқори кайфият бағишлади.
Мавзуга оид
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
10:10 / 11.10.2024
НАТО Европада йиллик ядровий машғулотлар бошланишини эълон қилди
07:55 / 14.09.2024