Жамият | 19:10 / 29.06.2019
39888
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда мактаб директори пора билан қўлга тушди. У аввалроқ рўзадор болаларни югуртиргани билан танилганди

Фото: Sharifa Madrahimova

27 июнь куни ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Қўқон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, шаҳардаги 8-умумтаълим мактаб директори Ф.Д. фуқаро Н.Н.ни мактабга 0,5 ставкада кутубхоначи ва 0,2 ставкада лаборант вазифасига ишга олишга ваъда берган ва эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган. 

Мактаб директори мактаб ҳовлисида 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўмни олаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми доирасида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 май куни мактаб директори Ф.Д мактабнинг рўзадор ўқувчиларини дарсдан кейин офтобда югуртиргани тасдиқланганди. 

Ўшанда айбланувчи терговга қадар текширув давомида бошланғич синф ўқувчиларини спорт майдончасида югуртирганини тан олмаган, аммо ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари берган кўрсатмалар бунинг аксини тасдиқлаганди.

Таъкидлаш жоиз, Фарғона вилояти прокуратураси ва Қўқон шаҳар халқ таълими бўлими 8 май куни ўз суриштирувлари натижасини Kun.uz`га маълум қилган, ўрганишлар натижасида рўзадор ўқувчиларнинг югуртирилгани ҳақидаги маълумот асоссиз деб топилганини билдирган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид