17:48 / 01.07.2019
13980

«Челси» беш футболчиси билан хайрлашди

Фото: Дмитрий Голубович, «Чемпионат»

«Челси» беш нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди.

Клуб расмий сайтида билдирилишича, дарвозабонлар Роберт Грин ва Эдуарду, ҳимоячи Гари Кэҳилл, яримҳимоячи Кайл Скотт ва ҳужумчи Гонсало Игуаин жамоани тарк этди.

Грин, Эдуарду, Кэҳилл ва Скоттнинг «кўклар» билан шартнома муддати тугади; Игуаин эса ижара муддати якунланиб, «Ювентус» ихтиёрига қайтди. Беш футбочлидан бири, англиялик дарвозабон Роб Грин фаолиятига якун ясаган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Челси» бош мураббийи лавозими бўш қолмоқда. Жамоа бошқарувига «Дерби Каунти» устози Фрэнк Лэмпард келиши кутилмоқда.

Top