Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳаси амалга оширилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорлар барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган маҳаллий операторнинг:
2019-2020-йилларда Фарғона вилоятнинг Ўзбекистон, Олтиариқ, Қува туманларида, шунингдек, Қувасой шаҳрида 2000 гектар ер майдонида дастлабки қиймати 38,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган интенсив технологияларга асосланган, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари навлари жойлаштирилган боғ ва токзорларни тажриба тариқасида акциядорлик жамияти орқали барпо этиш;
лойиҳани амалга ошириш учун Фарғона шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаги тадбиркорлик субъектини таъсис этиш;
акциядорлик жамияти Устав капиталини – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига – 1%, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига – 6 %, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига – 6%, Фарғона вилояти ҳокимлигига – 2%, “Green control” масъулияти чекланган жамиятига – 10 % ҳамда хусусий инвесторларга – 75 % миқдорида тақсимлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги акциядорлик жамиятини таъсис этиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ масалаларда жамият муассисларига амалий ёрдам кўрсатади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ер майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини таъминлайди.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг акциядорлик жамиятининг Устав капиталидаги улушлари:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида “roadshow”лар ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бўш турган маблағларини лойиҳани амалга оширишга жалб этиш, маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилиши билан боғлиқ бўлган тадбирларни амалга ошириш учун аудиторлик ва консалтинг хизматлари кўрсатувчи нуфузли компаниялардан бирини жалб этади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда тажриба якунларига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар боғ ва токзорлар барпо этишни акциядорлик жамияти орқали амалга оширишни республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026