Ўзбекистон | 09:57 / 04.07.2019
10610
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мустақиллик кунини нишонламоқда. Мирзиёев Трампга табрик йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампга Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун АҚШ ўзининг асосий умуммиллий байрами - Мустақиллик кунини нишонламоқда. Бу йил Америка Британия ҳукмронлигидан озод бўлганига 243 йил тўлди.

4 Июль АҚШ миллий байрами бўлиб, ушбу тадбир муносабати билан турли тадбирлар, концертлар уюштирилади, президент табриклайди, умуммиллий сайл бўлиб ўтади. Шу жумладан, АҚШ барча элчихоналарида Мустақиллик куни муносабати билан қабуллар ва тантанали тадбирлар ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид