Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим соҳасида қандай имтиёзлар берилади?
Тест синовлари бўладиган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган ногирон абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди, дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришда ногирон бўлиб қолган Қуролли Кучларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар олий таълим муассасаларига қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари боғчаларга жойлаштиришда имтиёзли рўйхатга киритилади.
Ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи I ва/ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар иқтидорли фарзандлари қуйидагилар билан таъминланади:
замонавий ягона мактаб формаси;
асосий турдаги ўқув қуроллари;
бадиий китоблар;
болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш.
Давлат грантлари бўйича таълим олган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларидан академик таътил олганида ўқишга давлат грантлари асосида қайта тикланиши мумкин.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026