Жамият | 12:18 / 06.07.2019
7958
1 дақиқада ўқилади

Нурафшонда 41 ёшли эркак маҳалладошининг умрига зомин бўлди

2019 йил 5 июль куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли Р.Х. маст ҳолда Ойбек маҳалласида ўзаро жанжал туфайли шу маҳаллада яшаган 34 ёшли О.О.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада О.О. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Х. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид