Жаҳон | 22:01 / 07.07.2019
6046
1 дақиқада ўқилади

Boeing 30 та 737 Max самолётига буюртмадан маҳрум бўлди

Фото: Matt McKnight/Reuters

Boeing компанияси муаммоли 737 Max самолётларини етказиб беришга йирик битимдан маҳрум бўлди. Бу ҳақда ВВС телеканали хабар берди. 

Таъкидланишича, Саудия Арабистонининг Saudia авиакомпанияси эгалик қилувчи Flyadeal лоукостери бу моделдаги самолётларни сотиб олишни рад этган.

Лоукостер умумий қиймати 5,9 млрд долларлик 50 та 737 Max’дан сотиб олиши керак эди. АҚШ авиакомпанияси самолётларини чегирма билан тақдим қилмоқчи бўлганига қарамай, Flyadeal Airbus A320 моделидаги самолётларни харид қилишга қарор қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид