Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда айрим педагогларнинг маоши оширилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг атоқли адиблар номи билан аталган иловадаги айрим фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларни қайта ташкил этган ҳолда расман “Ижод мактаби” мақомини бериш;
Ҳар йили ўқув йили якунида “Йилнинг энг яхши Ижод мактаби” танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларининг йиллик қабул квотаси 26 нафар этиб белгиланади, ўқувчилар 7-синфга ижодий танлов ва тест синовлари асосида қабул қилинади;
Ижод мактабларига ўқувчилар сонидан қатъий назар 1 штат бирлигида кутубхоначи лавозими жорий этилади;
Ижод мактабларининг 10-11-синфларида аъло баҳоларга таълим олаётган ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган саралаш имтиҳонлари натижасига кўра энг кўп балл тўплаган ўттиз фоиз ўқувчилар давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида она тили ва адабиёти (қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанидан максимал балл берилади;
Ижод мактаблари директорларига мактабнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасида белгиланган соатлар доирасида алоҳида ўқув режасини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш ваколати берилади;
Ижод мактабларининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсиясига кўра Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига ушбу мактабларда ижодий қобилиятни ривожлантиришга йўналтирилган фанлардан дарс бериш ҳуқуқи берилади;
ижодий ва фан тўгаракларида машғулот олиб борадиган Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш умумтаълим мактаблари педагог ходимларига соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига тенглаштирилади.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларининг қуйидаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш базавий тариф ставкаларига нисбатан 40 фоиз миқдорда, 2020/2021 ўқув йилидан 100 фоиз устама қўлланилган ҳолда амалга оширилади:
Ижод мактаблари директорлари;
Ижод мактаблари директорларининг ўринбосарлари;
Ижод мактабларининг чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар ўқитувчилари;
Ижод мактаблари тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари;
Ижод мактаблари психологлари;
Ижод мактаблари кутубхоначилари.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ижод мактабларининг чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларни танлов асосида қабул қилиш механизмини жорий этади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг фаолиятини баҳолаш рейтингини аниқлашда Ижод мактабларининг ижодий фаолият самарадорлигини назарда тутади;
рейтинг натижаларига мувофиқ Ижод мактаблари директори, директор ўринбосарлари ва масъул ходимларига ўрнатилган тартибда жарима қўлланилиши ҳамда уларнинг ойлик маошларидан чегириб қолинишини назарда тутувчи механизмни жорий этади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
14:35 / 19.12.2025