Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли газ таъминоти хусусий операторларга берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан белгиланишича, газ таъминоти бўйича вилоят, туманлараро (шаҳар) филиалларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли ускуналарни эксплуатация қилиш ва истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияларини бажариш учун хусусий операторлар бошқарувига босқичма-босқич берилади.
2019 йил 1 сентябрга қадар Газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли ускуналарни эксплуатация қилиш, шунингдек, истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бажариш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторларга бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда, шу жумладан, инвесторларни танлаш, шартномани тузиш ва бекор қилиш, шунингдек, воситачилик тўловлари миқдорини белгилаш ва тўлаш тартиби кўзда тутилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026