Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг аҳолиси Хитой билан параллел савдога қарши намойишга чиқди
Ҳонгконгнинг 30 мингдан ортиқ аҳолиси Сёнсёй районида Хитой билан параллел савдога қарши намойишга чиқди. Уларнинг фикрича, параллел савдо уй-жой нархининг кўтарилиши ва гигиеник шароитларнинг ёмонлашишига олиб келган.
RTHK телеканалининг хабар беришича, намойиш қатнашчилари шаҳар ҳукуматидан параллел савдо район ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётганига кўз юмишни бас қилишни сўрамоқда.
Параллел савдо Ҳонгконг ва Хитой чегарасидаги районларда анча йиллардан буён гуллаб-яшнамоқда, унга кўра, ҳар қандай савдогар Ҳонгконгдан оз миқдордаги маҳсулотни сотиб олиши ва Хитойда сотиши мумкин ҳамда бунинг учун бож тўлаши шарт эмас.
Хитойдаги электрон савдо майдончалари мамлакатда йўқ ёки қиммат маҳсулотларни арзон нархларда таклиф этишади ва бу маҳсулотларни Ҳонгконгдан олиб келиб сотишади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026