21:20 / 16.07.2019
4320

Пойтахтда жиноятчилик 18,7 фоизга камайган — Тошкент ИИББ

Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа марказида навбатдаги анъанавий брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда пойтахтда жиноятчилик профилактикаси ва унга қарши кураш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, янги ташкил қилинган туристик полиция хизматларига оид маълумотлар тақдим қилинди.

Анжуман давомида тақдим этилган маълумотларга қараганда Тошкент шаҳрида жиноятчилик ўтган 6 ой ичида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада камайишига эришилган.

Хусусан:

Умуман жиноятчилик 18,7 фоиз (3469та – 2018 йилда.; 2820та – 2019 йилда.);

Жамоат жойларидаги жиноятлар – 41,7 фоиз (412 – 2018 й.; 240 – 2019 й.) ;

Жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 30,4 фоиз (2544 – 2018 й.; 1770 – 2019 й);

Ўғирлик: 51,9 фоиз (524 – 2018 й.; 252 – 2019 й.);

Фирибгарлик: 37,9 фоиз (675 – 2018 й.; 419 – 2019 й.);

Талончилик: 36,6 фоиз (60 – 2018 й.; 38 – 2019 й.);

Босқинчилик: 51,9 фоиз (21 – 2018 й.; 10 – 2019 й.);

Безорилик: 34,1 фоиз (82 – 2018 й.; 54 – 2019 й.) камайган.

Kun.uz мухбирининг жамоат жойларини ифлослантираётган ёки автомобиллардан чиқиндилар ташлаб кетаётган кишиларнинг жаримага тортилиш амалиёти қўлланилаётгани ёки йўқлиги, қўлланилаётган бўлса, неча кишига нисбатан шундай чора кўрилганига оид саволига Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-мультимедиа маркази раҳбари Ирина Сайфутдинова шундай жавоб берди:

– Пойтахт озодалиги учун бундай чоралар кўрилмоқда ва келгусида ҳам давом эттирилади. Сабаби жамоат жойларини ифлослантириш бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушяпти. Тез орада бу масала бўйича аниқ ахборот тақдим этамиз.

Top