Жамият | 11:40 / 23.07.2019
11530
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги ўзаро жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

Андижон шаҳрида 2019 йил 21 июль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 20 ёшли А.Ҳ. ва 18 ёшли А.С.лар, Боғишамол маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли Андижон туманида яшовчи 23 ёшли А.Ж.нинг танасини турли жойларига қўллари билан урган вақтларида у боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада А.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ҳ. ва А.С.лар ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид