21:15 / 25.07.2019
3662

Ўзбекистоннинг Филиппиндаги элчиси ОТБ президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикасининг Филиппин Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов (қароргоҳи Пекинда) Осиё тараққиёт банкининг Манила шаҳридаги қароргоҳида ушбу банк  президенти Т.Накао билан учрашди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Т.Накао Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ҳамкорликнинг даражаси юқори  эканлигини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишида 2019-2023 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат ҳамкорлик стратегияси (МҲС) доирасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан муштарак манфаатдорликнинг мавжуд эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки раҳбари билан суҳбат чоғида Марказий Осиёдаги устувор транспорт-коммуникация лойиҳаларини илгари суриш масалалари ҳам муҳокама этилди. Шу ўринда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши минтақадаги барқарор ривожланишни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. 

Top