Ўзбекистон | 00:51 / 25.07.2019
9542
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокаралар ўтказилди

Фото: ТАСС

23 июлда Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) бош директори Роберто Азаведо билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва ЖСТ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикрлар алмашилди, деб хабар берди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот хизмати.  

Роберто Азаведога Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо тартиби ҳақидаги Меморандумнинг янгиланган варианти топширилди. Бу ҳужжат ЖСТ раҳбари фикрича, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотга кириши бўйича расмий музокаралар жараёни бошланишини англатади.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан 15 йил ичида илк бор ЖСТга аъзо давлатларга тақдим қилиш учун расмий ҳужжат тайёрлангани, бу эса музокаралар жараёнига яхши асос бўлиши таъкидлаб ўтилган. 

ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ЖСТга қириш жараёни фаоллашганини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Азаведо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар републиканинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини янада ривожлантиришдаги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ЖСТ келишувлари меъёрлари ва қоидаларига мос ҳолга келтиришдаги муҳим омил ҳисобланишини таъкидлаб ўтган.

Азаведо ЖСТ котибияти вакиллари Ўзбекистонга ташкилотга киришда, жумладан Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини муваффақиятли ўтказишда барча зарурий кўмакни кўрсатишларига ваъда берган. 

Мавзуга оид