Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиянинг Ява оролида вулқон уйғонди
Фото: The National Disaster Mitigation Agency
Ғарбий Явадаги Tangkuban Parahu вулқони кратери 26 июль куни тушдан кейин уйғонди, деб хабар қилмоқда Jakarta Post нашри. Ушбу вулқон кратери сайёҳлар орасида жуда машҳур. Маҳаллий мутасаддилар сайёҳларни ҳудудга киришни тақиқламоқда.
Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича вулқон ва геологик марказга кўра, (PVMBG) вулқондан чиқаётган кул денгиз сатҳидан 2284 метр баландликдаги тоғ чўққисидан 200 метр баландликка кўтарилмоқда.
PVMBG раҳбари Kasbani айтишича, вулқоннинг қуюқ кулранг кули жануб ва шимоли-шарққа тарқалмоқда.
Вулқон отилиши Биринчи даражада, яъни меъёрда экани айтилмоқда.
Ҳокимият вакиллари сайёҳларни кратерга яқинлашмасликдан огоҳлантирган. Сайёҳларга, шунингдек, Tangkuban Parahu тоғи сайёҳлик мажмуасида тунаб қолиш ҳам тақиқланган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026