Жаҳон | 23:32 / 28.07.2019
5939
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: жангарилар Нигерияда камида 30 кишини ўлдирди

Фото: REUTERS/Stringer

Boko Haram жангарилари деб гумон қилинаётган жиноятчилар Нигериянинг шимоли-шарқида камида 30 кишини отиб ўлдирган. Воқеа Борно штатидаги дафн маросимида содир бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик мулозими ахбороти ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Борно Boko Haram ва Ғарбий Африкадаги Ислом давлати террорчилик ташкилотлари фаол бўлган штат ҳисобланади. Умуман, бу ердаги зиддият ўн йиллардан буён давом этмоқда ва бу вақт ичида минглаб кишилар ўлдирилган, миллионлаб инсонлар минтақани тарк этишга мажбур бўлган. 

Воқеага гувоҳ бўлган фуқаронинг айтишича, жангарилар қишлоқдаги дафн маросимида тўпланганларга қарата ўт очишдан аввал тўпланиб турганларини кўрган. 

Хавфсизлик мулозимига кўра, жангарилар мотоцикллар ва минивэнларда келиб, қишлоққа ҳужум қилган ва 30дан ортиқ фуқарони ўлдирган. Улар, шунингдек, бошқа бир қишлоққа ҳам ҳужум қилган. 

Нигерия армияси мазкур хабарни изоҳламаган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид