Ўзбекистон | 10:28 / 29.07.2019
4814
2 дақиқада ўқилади

Ҳукумат қарори: Эркин Воҳидов мемориал музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейини Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:

ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тўғрисида янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

музейларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

музейлар жойлашган биноларни Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи балансига ўтказиш ҳамда биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;

музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўради.

Мавзуга оид