Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:22 / 29.07.2019
4508
1 дақиқада ўқилади
Испанияда иш ташлашлар боис мингдан ортиқ поезд рейслари бекор қилинади
Фото: zdmira.com
Испаниянинг Renfe темирйўл компанияси иш ташлашлар сабабли 1152 поезд рейси бекор қилинишини билдирди.
Темирйўлчиларнинг иш ташлашлари 31 июль, 14 ва 30 август ҳамда 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу кунларда 12.00дан 16.00гача ва 20.00дан 24.00гача поездлар ҳаракати қисман тўхтатилади.
Renfe жами бўлиб 707 йўловчи поезд ва 445 юк поезди ҳаракатини бекор қилган.
Меҳнаткашлар конфедерацияси касаба уюшмасининг билдиришича, иш ташлашларга ишчилар етишмаслиги сабаб бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026