Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ҳарбий операция давомида 50дан ортиқ толиблар йўқ қилинди
Фото: REUTERS
Афғонистон куч ишлатиш тизимлари Боғлон вилоятидаги операция давомида “Толибон” ҳаракатининг 50дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.
"Шахин" ҳарбий корпуси маълумотига кўра, операция чоғида 52 жангари ўлдирилган, яна 33 нафари яраланган.
Ҳукумат кучлари шунингдек, қурол ва ўқ-дориларни мусодара қилган.
Аввалроқ Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазири Абдул Салом Раҳимий яқин икки ҳафта ичида "Толибон" ҳаракати аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026