Жаҳон | 00:46 / 30.07.2019
54509
2 дақиқада ўқилади

Осмонлар чақмоғи: Су-57 серияли ишлаб чиқарила бошланди. Фотогалерея

Россия бешинчи авлод қирувчи самолёти Су-57ни серияли тарзда ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Сухой номидаги тажриба-конструкторлик бюросининг 80 йиллиги муносабати билан эълон қилинган ахборотномасида хабар қилинмоқда. Газета.рунинг ёзишича, Су-57 юқори интеллектли борт ускуналарига эга, сезилиши паст бўлиб, ҳаво нишонларини анча узоқ масофадан аниқлай олади ва ердаги нишонларга узоқроқ масофадан зарба беради. Нашрнинг ёзишича, Россия Мудофаа вазирлиги 70та қирувчи самолётни харид қилиш бўйича шартнома тузган. Шундай қилиб, Россия ҳарбий-космик кучлари илк Су-57 самолётларини 2019 йилда ихтиёрига олади. 

Қуйида Су самолётлари тарихига доир фотосуратлар билан танишинг. 

И-4 (АНТ-5). А.Н.Туполев билан биргаликда барпо қилинган (1928-1930 йилларда ишлаб чиқилган)
Фото: Wikimedia Commons
И-14 (АНТ-31). А.Н.Туполев ҳамкорликда ишлаб чиқилган (1934-1935)
Фото: РИА «Новости»
Су-9 (1958-1962 йиллар ишлаб чиқилган)
Фото: Виталий Арутюнов/РИА «Новости»
Су-11 (1958-1965)
Фото: Mike1979 Russia/Wikimedia Commons
Су-15 (1965-1975)
Фото: Анатолий Галушко/ТАСС
Су-27 (1984 йилдан ишлаб чиқилади)
Фото: Виталий Тимкив/РИА «Новости»
СУ-27М (1988-1996 йиллар)
Фото: Рудольф Кучеров/РИА «Новости»
Су-30 МКИ (2000 йилдан ишлаб чиқилади)
Фото: Антон Денисов/РИА «Новости»
Су-33 (1989 йилдан ишлаб чиқилади)
Фото: ТАСС
Су-35 (2008 йилдан буён ишлаб чиқарилади)
Фото: Виталий Аньков/РИА «Новости»
Су-57 (2010 йилдан ишлаб чиқилади)
Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Мавзуга оид