Жаҳон | 20:55 / 31.07.2019
21626
1 дақиқада ўқилади

Эрон миллий валютасидаги 4та нолни олиб ташлайди

Фото: REUTERS/Essam al-Sudani

Эрон ҳукумати миллий валюта – риалдан 4та нолни олиб ташлашни режалаштирмоқда. Бу мамлакатдаги юқори инфляцияга қарши чора сифатида маъқулланди. Бу ҳақда Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Рабиий маълум қилди, деб хабар қилмоқда DW

Эрон марказий банки ўз режасини январь ойи бошида тақдим этганди. 

ЭИР Дональд Трамп Америка маъмурияти бошқарувига келгач, Вашингтон томонидан жорий қилинган иқтисодий жазо чоралари боис, валюта инқирозини бошдан кечирмоқда. 

Эрон пул бирлиги риалнинг 1 долларга нисбатан қадри 2015 йилги 32 минг риалдан, санкциялар жорий қилингач, бугунги кундаги 120,000 риалгача кўтарилиб кетди. 

Бу ўз навбатида пул қадрсизланишига олиб келди. Мамлакатдаги нарх-наво, шу жумладан озиқ-овқат ва дори-дармонлар қимматлашди. Аксар фуқаролар дўконларда у-бу харид қилишга 1 млн риалдан кўп сарфламоқда, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид