Жамшид Қўчқоров: «Газ таъминотида 30 фоизгача йўқотишлар бўлган»
Бугун, 1 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекэнерго» АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори имзолангани ва унга кўра барча энергоресурслар нархи турли даражада оширилгани бўйича маълумот берганида журналистлар вазирдан нархлар ошишига шу пайтгача тизимларда давом этиб келган коррупцион ҳолатлар сабаб бўлган-бўлмаганини сўрашди.
«Электр энергиясини узатишда 10-12 фоизгача, газ таъминотида ҳатто 30 фоизгача йўқотишлар бўлган. Буларнинг қанчасига коррупция сабаб бўлганини аниқ айта олмайман, лекин бу омил борлиги рост. Коррупция, ноаниқликлар туфайли ҳозир 3 трлн сўмга яқин маблағ ундирилмай турибди ва бунинг 1 трлн сўмдан ортиғи «умидсиз қарзлар» ҳисобланади ҳамда катта эҳтимол билан кечиб юборилади.
Коррупция билан курашиш эса фақат бизнинг вазифамиз эмас. Тез кунларда сайтимизда айнан мана шундай ҳолатларга қарши кураш бўйича қилинган ишлар юзасидан маълумот берилади. Ходимларга бу бўйича топшириқ бераман», дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:25 / 19.10.2024
Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони берилди
08:50 / 12.10.2024
«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
22:19 / 11.10.2024