Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг 18 нафар фуқароси қулликда ушлаб турилгани аниқланди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 18 нафар Ўзбекистон фуқароларини қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва области полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган хабарда айтилишича, айни пайтда жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Элчихона вазиятни назоратга олган ва консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш, жумладан жабрланган юртдошларга ватанга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20