Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси ўзгаради
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Белгиланишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
юридик шахслар – суғурта (қайта суғурта) брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади;
суғурта (қайта суғурта) ташкилотининг бошқа суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари устав фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди, суғуртанинг бошқа тармоқларидаги суғурта ташкилотлари устав фондларида уларнинг ўзаро иштирокини чеклаш шартларида иштирок этиш бундан мустасно;
ваколатли давлат органи суғурталовчилар томонидан қўлланилаётган суғурта тарифларини, истеъмолчиларнинг суғурта хизматлари сифатидан қониқиши даражасини, шунингдек, суғурта маҳсулотларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида суғурта захираларининг қабул қилинаётган таваккалчиликларга мақбуллигини таъминлайдиган суғурта захираларининг минимал даражасини белгилайди.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб шундай тартиб жорий қилинадики, унга мувофиқ қайта суғурталовчи (қайта суғурта брокери) суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича офертани (қайта суғурталаш шартномаларини тузиш таклифларини) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурталаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта ташкилотларига юбориши шарт. Бунда:
оферта шартлари суғурта мажбуриятларини хорижий суғурта ташкилотларига қайта суғурталашга бериш шартларига мувофиқ бўлиши керак;
оферта акцепти ёки акцептни рад этиш қайта суғурталовчилар – маҳаллий суғурта ташкилотлари томонидан, агар офертада акцепт учун кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, икки иш кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади;
суғурта мажбуриятлари қайта суғурталовчи – маҳаллий суғурта ташкилоти томонидан ўзининг ушлаб қолиш ҳажми доирасида қабул қилинади;
қайта суғурталовчи – маҳаллий суғурта ташкилоти суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда ва асосий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўловини амалга оширишда қайта суғурталаш шартномаси шартлари доирасида қайта суғурта қилдирувчининг қарорларига амал қилади.
Белгиланишича, ушбу банд талаблари облигатор қайта суғурталашга татбиқ этилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестиция битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган бўлса, қўлланилмайди.
Белгилаб қўйилишича, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми юзасидан солиқ имтиёзлари қуйидаги шартларда қўлланилади:
а) суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда. Бунда суғурта бадалларини тўлаш суғурта суммасини тўлаш санасидан олдинги 12 ойлик даврда ўсиб бормайдиган тартиб бўйича амалга оширилган бўлиши керак.
Шартнома бўйича суғурталанган шахснинг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича муайян ёшгача ёки санагача яшашидан бошқача тарздаги суғурта ҳодисаси содир бўлган тақдирда суғурта қопламасини ёки суғурта суммасини тўлаш кўрсатиб ўтилган имтиёз қўлланилган ҳолда шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан амалга оширилиши мумкин;
б) рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда. Бунда жорий рентани (аннуитетни) тўлаш санасида шартнома бўйича ҳақиқатда жамланган маблағлар (захира) суммаси кўрсатиб ўтилган рента (аннуитет)нинг тўрт бараваридан кам бўлмаслиги керак;
в) рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда. Бунда дастлабки рентани (аннуитетни) тўлаш бошланадиган пайтда ҳақиқатда тўланган суғурта бадаллари суммаси шартнома бўйича суғурта мукофотининг йиллик миқдоридан кам бўлмаслиги керак ва ренталарни (аннуитетларни) тўлаш ушбу банднинг “б” кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан олдин тўхтатилиши ёки ушбу банд талаблари бузилиши муносабати билан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинган ва бюджетга ўтказилганда суғурталовчи томонидан суғурталанувчига олинган суғурта мукофотлари суммаси, жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ ва қайтариладиган маблағлар тўғрисида маълумотнома берилади.
Мавзуга оид
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026