Ўзбекистонда қуёнчилик маркази ташкил этилади

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада қуёнчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
қуёнчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини такомиллаштириш ва рақобатбардош маҳаллий технологиялар яратиш, сунъий уруғлантириш ишларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар асосида қуёнчилик тармоғида инновацион технологиялар ва илғор конструкторлик намуналарини амалиётга жорий этиш;
қуёнларнинг сермаҳсул зотлари ва дурагайларини кўпайтириш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган селекция-наслчилик концепциясини ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қуёнларнинг маҳаллий зотларини такомиллаштириш ва наслини яхшилаш бўйича селекцион ва генетик илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда қуёнчилик тармоғини келгусида ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилиш ҳамда генетик тадқиқотлар ўтказиш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
таълим, фан ва ишлаб чиқаришни тизимли асосда узвий интеграциялашни, қуёнчилик тармоғининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази ходимларининг умумий чекланган сони 16 нафар бўлган тузилмаси тасдиқланди.
Белгиланишича:
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;
Марказ фаолияти билан боғлиқ харажатлар дастлабки икки йил давомида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки маблағлари ҳисобидан қопланади.
Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
шартномавий асосда фаолият соҳаси бўйича ишлар бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Марказ Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Шалола МФЙ, ЎзЧИТИ кўчасида жойлашган Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбарини ишдан бўшатди
Жаҳон | 17:01
-
“Бизнесни ривожлантириш банки”да 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган
Ўзбекистон | 17:00
-
Зеленский парламентга ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна уч ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритди
Жаҳон | 16:59
-
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
Жаҳон | 16:56
Мавзуга оид

12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади

11:20 / 27.03.2025
Нега қабул комиссияси қарорлари ёпиқ сақланади? – масъуллар изоҳи

13:51 / 28.02.2025
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди

15:26 / 01.02.2025