Жаҳон | 01:53 / 04.08.2019
10883
1 дақиқада ўқилади

Техасдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди, ўттиз киши жароҳатланди

Фото: AFP

Техасдаги Walmart савдо марказида содир бўлган отишмада ўн киши ҳалок бўлди, камида ўттиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда журналист Камилла Рамбалди хабар берди.

Эль Пасо шаҳри полицияси савдо марказида отишма содир этганлардан бирини қўлга олди. Аввалроқ жиноятчилар бир неча киши бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

"Отишма тўхтади, аммо хавф сақланиб қолмоқда. Одамларимиз операция ўтказиладиган ҳудудни ўраб олишган. Ҳозирда ҳеч ким савдо марказига келмагани маъқул", - деди маҳаллий полиция вакили Fox каналига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларга кўра, қурбон ва ярадорлар савдо маркази ичида ҳам, ташқарисида ҳам бор.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид