Шавкат Мирзиёевга маълумотлар қандай кўринишда олиб кирилиши очиқланди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Alter Ego дастурида интервью берди. Унда у президент Шавкат Мирзиёевга олиб кириладиган маълумот ҳамда ахборотлар ҳақида гапириб берди.
“Президентга олиб кирилувчи маълумотлар фильтрланмайди. Мен сизга бу нима учун шундай қилинишини тушунтириб бераман. Президент бир нечта маълумот манбаларига эга. Агар битта жамоа фильтрлаб, қисқартирилган маълумот берса, бошқа жамоа бу ҳақда барибир ахборот тақдим этади. Тушуняпсизми? Шу тариқа, кимдир жуда қаттиқ гап эшитиши мумкин. Шунинг учун кун давомида пайдо бўлган барча нарсалар ҳақида хабар берилади.
Албатта, матнлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмайди, фақат сиқилган ҳолда, максимал даражада. Фактлар келтирилади. Яъни фильтрлашнинг иложи йўқ, сабаби, яна бир бор қайтараман, президентда маълумот олишнинг жуда кўп имкониятлари бор, шу жумладан интернет орқали ҳам. Эҳтимол илгари фильтрлаш мумкин эди, сабаби интернет йўқ, сайтлар ҳам деярли бўлмаган, фақат газеталар. Уларни эса кесиш ва фақат керак бўлган нарсаларни бериш мумкин эди. Ҳозир яшира олмайсиз”, - деди Комил Алламжонов.
Шунингдек, унинг айтишича, Ўзбекистон президенти мобил телефонга ҳам эга.
Мавзуга оид
16:11
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича қидирувда бўлган Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олинди
12:38
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
19:15 / 23.11.2024