Жамият | 19:00 / 06.08.2019
113358
1 дақиқада ўқилади

Бўрижарда қармоққа илинган жасад бўйича расмий маълумот берилди

Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати пойтахт марказидан оқиб ўтувчи Катта Бўрижар каналидан топилган жасад бўйича маълумот берди.

«5 август куни соат 10:40да 102 рақамига Бўрижар каналида балиқ овлаётган, 31 ёшли Бобур Р. томонидан қўнғироқ келиб тушган. У ўз хабарида Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида инсон жасадини кўрганини билдирган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан жасад сувдан чиқариб олинган. Маълум бўлишича, у Шайхонтоҳур туманида яшаган, 27 ёшли А.М. бўлган ва у жорий йилнинг 1 августида бедарак йўқолган шахс сифатида қидирувга берилган.

Тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

5 август куни Kun.uz сайти мухбирлари томонидан мазкур ҳодиса бўйича лавҳа тайёрланган ва «Тошкентда балиқчи қармоғига инсон жасади илинди. У қотиллик қурбони бўлиши ҳам мумкин» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид