Жамият | 11:47 / 23.07.2024
3210
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Бўрижар каналига тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Яккасарой туманида фуқаро Бўрижар каналига қўлини ювиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Фото: ФВВ

Пойтахтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари инсон ҳаётини сақлаб қолди.

Бугун, 23 июл куни соат 01:56 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига бир фуқаро қўлини ювиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони соғ саломат сувдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Фуқаронинг аҳволи яхши.

Мавзуга оид