Ўзбекистон | 12:55 / 06.08.2019
6017
2 дақиқада ўқилади

Суғурталовчиларнинг жами капитали 2,4 баравар ошади

Бундай имконият суғурта ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдорини 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш туфайли юзага келади, деб ёзмоқда Norma.

 Эслатиб ўтамиз, суғурталовчининг бошланғич устав капитали муассислар томонидан лицензия олиш пайтига шакллантирилган бўлиши ва белгиланган минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак. Устав капитали камида 90% муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағлари билан шакллантирилади. Кредитга, гаровга олинган маблағлар ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш мумкин эмас.

 Суғурта ташкилотларининг жами устав капитали 2019-2022 йилларда 2,4 баравар – ҳозирги 0,8 дан 1,2 трлн сўмгача оширилиши керак. Хусусан, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) устав капиталининг минимал қийматини босқичма-босқич ошириш бундай натижаларга эришишда ёрдам беради.

млрд сўм

Суғурта фаолиятининг турлари

Амалдаги қиймат 

2020 йил 1 июлдан

 

2022 йил 1 июлдан

 

Ихтиёрий суғурта:

 

 

 

умумий суғурта

7,5

15

20

ҳаётни суғурта қилиш тармоғида

10

Мажбурий суғурта (умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида)

15

25

35

Фақат қайта суғурта

30

35

45

Ҳужжат 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид