Жаҳон | 20:32 / 08.08.2019
8557
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда мамлакатнинг собиқ энг бой кишиси ҳибсга олинди

Фото: REUTERS / Ueslei Marcelino

Бразилия федерал полицияси бир пайтлар мамлакатнинг энг бой кишиси ҳисобланган бизнесмен Эйке Батистани яна ҳибсга олди, деб хабар берди Rio Times нашри.

Эйке Батиста 2018 йилда коррупция иши бўйича 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо кейинроқ уй қамоғига ўтказилганди. Forbes журнали маълумотига кўра, 2012 йилда Батистанинг бойлиги 30 миллиард доллар деб баҳоланган ва у Бразилиянинг энг бой кишиси ҳисобланган.

Нашрнинг хабар беришича, Батиста Segredo de Midas операцияси давомида Рио-де-Жанейродаги уйида қўлга олинган. Segredo de Midas операцияси фонд бозоридаги қаллобликлар ва пул ювишлар бўйича далилларни текшириш мақсадида ўтказилмоқда.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид