Ўзбекистон | 11:11 / 14.08.2019
1363
2 дақиқада ўқилади

Туризм қўмитаси соҳага оид энг яхши бизнес ғояларни молиялаштиради

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм саноати хизматлар ва инфратузилмаларини инновацияларни жорий этиш орқали яхшилашга доир қатор ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва туристик хизматлар экспорти имконини берувчи инновацион лойиҳалар ҳамда халқаро тажрибалар ўрганилмоқда. 

Қўмита хабарига кўра, мазкур йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида бундан кейин Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳар йили “Туризм соҳасидаги бизнес ғоялар фабрикаси” фестивали ташкил этилади. Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикаси туризм соҳасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган. 

Ушбу бизнес ғоялар инновацион ечимга эга замонавий туристик маҳсулотларни яратишга йўналтирилган бўлиши керак. 

Келиб тушаётган барча таклифлар таҳлилидан кейин фестивалнинг энг яхши лойиҳалар бўйича ғолиблари аниқланади ҳамда бу лойиҳалар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармаси томонидан ажратилувчи грантлар ҳисобидан ҳам молиялаштирилади. 

Қайд этилишича, мазкур чора мамлакат ҳудудларининг салоҳиятидан келиб чиқиб, янги туристик маҳсулотларни яратиш ҳамда туристик хизматлар экспортини ошириш имконини беради.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид