Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм қўмитаси: Туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан эътиборан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятга эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантира бошлайди.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратилган тақдирда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақоми берилади.
2020 йилдан бошлаб “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомининг берилган фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларига киритилади.
Бундан олдин, Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 14.07.2026
Ўзбекистонликлар учун визасиз давлатлар сони кўпайиши мумкин
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026