Ўзбекистон | 21:53 / 17.08.2019
18685
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мудофаа вазири Москвада ғолиб танкчиларни қутлади

3 августдан 17 августга қадар давом этган бешинчи Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари муносиб иштирок этди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти. Хусусан, “Танк биатлони” мусобақасининг 2-дивизионида илк бор қатнашган вакилларимиз барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни қўлга киритди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов армия ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этиш учун Россия Федерациясига ташриф буюрди. Мудофаа вазири юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган “Танк биатлони” жамоаси билан учрашиб, уларни қизғин муборакбод этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

– Сизларни нуфузли мусобақада юксак маррани эгаллаб, давлатимиз байроғини баланд кўтарганингиз билан қутлайман! Сизлар ҳақиқий ватанпарварларсиз! Ўзбекнинг қуч-қудрати, маҳорати ва ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор исботладингиз! Сизлар билан бутун Ўзбекистон фахрланади!

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу ҳамроҳлигида “Дўстлик уйи”да ташкил этилган, мамлакатимиз ҳақида етарлича таассурот уйғотадиган Ўзбекистон Республикаси кўргазмаси билан танишди.

Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими “Танк биатлони” мусобақасининг 1-дивизион финал баҳсидан сўнг Москва вилоятидаги “Патриот” паркида бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид