Трамп Афғонистон бўйича келишув имзолашга тайёрлигини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп агарда имконият пайдо бўлса, Афғонистондаги низони ҳал қилиш бўйича келишувни имзолашга тайёрлигини билдирди.
"Ҳозиргина Афғонистон бўйича жуда яхши учрашувни якунладик. Биз ҳам қарши томон (толиблар) сингари имконият пайдо бўлиши билан келишувга уринамиз", - деб ёзди у твиттерда.
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, учрашувда Трамп ва ундан ташқари, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод, МРБ бошлиғи Жина Хаспел, Пентагон раҳбари Марк Эспер, АҚШ қуролли кучлари штаб раҳбарлари бирлашган қўмондонлиги раиси Жозеф Данфорд иштирок этган.
АҚШ ва "Толибон" вакиллари Афғонистонда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун мунтазам учрашувлар ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
18:24
Bloomberg: АҚШда Microsoftʼга нисбатан кенг кўламли тергов бошланди
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19 / 27.11.2024