Ўзбекистон | 15:28 / 19.08.2019
4990
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Халқаро атом энергияси агентлиги делегацияси ташриф буюрди

Фото: AFP/Joe Klamar

19 август куни ядровий энергия департаменти бош директори ўринбосари Михаил Чудаков бошчилигидаги Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) делегацияси Тошкентга келди.  

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф дастуридан Энергетика вазирлиги, Фанлар Академияси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва «Ўзатом» агентлигида музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Бундан ташқари, Михаил Чудаков Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти” (МЯТИ МИФИ) ўқитувчи ва талабалари билан учрашади ҳамда атом энергияси ривожи тўғрисида маъруза қилади. У шунингдек, Самарқанд давлат университети ва Ўзбекистон Атом технологиялари ахборот марказига ташриф буюради.

Мавзуга оид