Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

a) эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг:
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш;
радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

б) бошқа юридик шахсларнинг:
ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш;
радиациявий манбаларни лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш  ва уларни фойдаланишдан чиқариш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиацивий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;
радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктларидан фойдаланишда, радиоактив моддалар хамда радиоактив чиқиндилар билан муомала бўйича фаолиятни амалга оширишда технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;
радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар хамда уран рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш, геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш ва қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, қайта ишлаш, уларни транспортда ташиш (ташиш) ва сақлаш;
радиоактив чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш (ташиш), сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни, шунингдек, радиоактив моддалар ва ядровий материалларни олиб кириш ва олиб чиқиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.