Иқтисодиёт | 12:10 / 20.08.2019
171330
2 дақиқада ўқилади

МБ раиси инфляцияни тўхтатиш, нархларни пасайтиришнинг ягона йўлини айтди 

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, миллий валюта базаси ҳозирда 65 трлн сўмга тенг.  

“Шундан 25 трлн сўми аҳолининг қўлида турибди. Аҳоли қўлида мавжуд пулнинг 99 фоизи фуқароларнинг жорий харажатлари учун сарфланиб кетади.

Инфляцияни тўхтатиш, нархларни пасайтиришнинг ягона йўли - рақобат ва инвестицион эркинликни кучайтириш. Ички ва ташқи бозорда рақобат кучайса, инфляцион жараёнларни ижобийлаштириш мумкин.

Импортнинг ўсиши сўнгги пайтда кўп муҳокама қилинмоқда. Импортнинг ўсиши иқтисодий эркинликка интилаётган давлат учун табиий жараён.  Иқтисодий ўсиш ҳар доим импорт ўсиши билан ҳамоҳанг боради. Бунга табиий ҳолдек қараш керак. Импорт ўсиши сўнгги икки йилда олиб кирилаётган товарлар билан ҳам боғлиқ. Яъни, асосан машина, асбоб-ускуналар олиб кирилмоқда. Бундай товарларнинг кириши кейинги иқтисодий ўсиш учун замин бўлади”, - деди Марказий банк раиси.

Бундан олдин, Мамаризо Нурмуратов 25 йил бозор иқтисодиётида ёпиқ эшиклар сиёсати олиб борилганини айтганди.

Мавзуга оид