Ўзбекистон | 14:00 / 20.08.2019
13123
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон фуқаролари Бухорода ЙТҲга учради, 8 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди

Иллюстратив фото

2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган Б.Х. “Мерседес-Спиринтер” русумли микроавтобусни Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқароси касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчига ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинган. 

Қолган 8 нафар йўловчи ҳеч қандай жароҳат олмаганлар. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид