Ўзбекистон | 18:47 / 20.08.2019
7218
1 дақиқада ўқилади

Яйловлар доимий эгаликка, ижара ва вақтинчалик фойдаланишга берилади

Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори (689-сон, 19.08.2019 й.) билан Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ҳар беш йилда бир марта яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари белгиланади.

Яйловлар белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид