Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим олий таълим муассасаларида қабул квоталари оширилади
Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги маълумотида айтилишича, қарорга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:
39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади;
ушбу тиллар бўйича ўқитувчилар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан хорижга малака оширишга юборилади;
тиллар бўйича мутахассис тайёрлайдиган ОТМларда эҳтиёжга қараб қабул квоталари оширилади;
мактабларда ота-она ва ўқитувчилар истагидан келиб чиқиб немис, француз, испан, япон, корейс ёки хитой тили иккинчи тил сифатида жорий этилади;
мутахассислар 2020-2021 ўқув йилида немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тили мутахассислиги бўйича бепул қайта тайёрловдан ўтади.
Шунингдек, Германиянинг Кетт нашриётида чоп этилган немис тили дарсликлари мактаблар дарсликлари қаторига қўшилади.
Мактабларга япон тили ўқитувчиларини жалб қилиш учун лавозим маошига 50 фоизгача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026