20:20 / 25.08.2019
8116

«Сити» ишончли ғалабага эришди ва «Ливерпуль»ни таъқиб қилишда давом этди

АПЛда 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

Амалдаги чемпион «Манчестер Сити» меҳмонда «Борнмут»ни 3:1 ҳисобида енгди. Серхио Агуэро иккита, Раҳим Стерлинг битта голга муаллифлик қилди. «Борнмут»нинг ягона голини Ҳарри Уилсон жаримадан урди.

«Сити» сафида 400-ўйинида майдонга тушган Давид Сильва ўйинда иккита голга ассистентлик қилди. Кевин Де Брюйне эса Премьер-Лигадаги 50-ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, бундай натижага энг тез эришган футболчига айланди.

Бу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» очколари сонини 7тага етказди ва Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «Ливерпуль»дан кейинги иккинчи ўринга жойлашди. «Борнмут» 4 очкоси билан 10-ўринда қолди.

Англия чемпионати
3-тур
Борнмут – Манчестер Сити 1:3
(1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 15 Агуэро, 0:2 – 43 Стерлинг, 1:2 – 45 Уилсон, 1:3 – 64 Агуэро.
Борнмут – Рэмсдейл, Дэниэлс (Уилсон, 37), Мифем, Кук, Смит (Айб, 68), Фрэйзер, Лерма, Биллинг, Аке, Уилсон (Соланке, 69), Кинг.
Манчестер Сити –    Эдерсон, Зинченко, Лапорт, Отаменди, Уокер (Жоау Канселу, 90), Сильва, де Брюйне, Бернарду Силва (Маҳрез, 79), Гундўған (Родри Эрнандес, 58), Стерлинг, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Уокер (10), Эдерсон (13), Лерма (56), Отаменди (90).

Top