Андижонда таълим ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди
Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажмуасида вилоят халқ таълими ходимларининг “Таълимда ислоҳот-ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик!” мавзусидаги машварати бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилишида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар умумий ўрта таълим тизимида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, янги ўқув йилида халқ таълими тизими ходимлари олдида турган муаммолар ва долзарб вазифалар ҳақида фикрлашдилар.
Мажлис давомида халқ таълими соҳасини ривожлантиришдаги самарали меҳнатлари учун вилоят халқ таълими тизимидаги бир қатор таълим ходимлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Бу йил янги иш бошлаётган бир гуруҳ ёш ўқитувчилар фахрий устозлар ва ҳамкасблари олдида устоз номини оқлашга ваъда беришди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024