Ўзбекистон | 13:41 / 30.08.2019
24432
1 дақиқада ўқилади

FlyDubai самолёти техник носозлик туфайли Тошкент аэропортига қайтди

Фото: FlyDubai

FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича парвоз қилган самолёти Тошкент халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилганидан 35 дақиқа ўтиб, техник носозлик туфайли эрта тонгда ортга қайтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

AviaSpotter хабарига кўра, борт «тутун ва салондаги ёқимсиз ҳид» туфайли аэропортга қайтиб келган. Ушбу маълумот кейинчалик хабардан олиб ташланди. FlyDubai авиакомпанияси самолёт ортга қайтганининг сабабини Kun.uz’га телефон орқали маълум қилишдан бош тортди.

«Биз ушбу рейс ҳақида ҳали расмий маълумот олганимиз йўқ», - деди FlyDubai ходими телефон орқали мулоқотда.

Пойтахт аэропортидан хабар берилишича, йўловчилар вақтинча меҳмонхонага жойлаштирилган.

FlyDubai расмий веб-сайтининг онлайн-жадвалига кўра, хабар эълон қилинган пайтда самолёт аэропортдан ҳали ҳам парвоз қилмаган.

Мавзуга оид