Санчес «Интер»га ўтди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини «Интер»да давом эттиради.
Итальянлар клуби ушбу чилилик футболчини 2020 йил ёзига қадар ижарага олганини эълон қилган.
Хабар қилинишича, миланликлар кейинги йил ёзида Санчесни 15 млн евро эвазига тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқига эга.
Алексис «Манчестер Юнайтед»га 2018 йил январида «Арсенал» сафидан ўтганди. Ушбу форвард муқаддам «Ривер Плейт», «Коло-Коло», «Кобрелоа», «Удинезе» ва «Барселона клублари сафида ҳам ўйнаган.
Ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед» сафида Премьер-лиганинг 20 учрашувида иштирок этиб, 1 гол урганди. Унинг манчестерликлар клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзига қадар.
Бундан аввалроқ «Интер» «МЮ»нинг бошқа бир ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

01:49 / 01.06.2025
«ПСЖ» финалда «Интер»га 5 та гол урди

16:34 / 31.05.2025
Финал олдидан: ким ва нега ғолиб чиқиши мумкин?

19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар

18:36 / 07.05.2025